Томорқадан қанча ҳосил оласиз?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm
Саричашма маҳалласида “Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш” мавзуида семинар ўтказилди.

Кўргазмали семинар давомида ердан унумли фойдаланиб, камида уч марта ҳосил олаётган тажрибали деҳқонларнинг иш тажрибаси оммалаштирилди. “Томорқа хизматлари” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан тақдим этилаётган хизмат турлари, уларнинг моддий-техник имконияти кўрсатиб берилди.

 – Саричашма маҳалласида яшовчи аксарият аҳолининг даромади томорқа билан боғлиқ, – дейди туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши раиси Жўрабек Насимов. – Бир йилда уч-тўрт марта ҳосил олаётган оилалар кўп. Аммо аксарияти қўл кучига асосланган. Аҳоли меҳнатини енгиллатиш, даромадини ошириш учун ўтган йили саккизта томорқа хизматини кўрсатувчи жамият иш бошлаган эди. Аҳолини мазкур фаолият тури билан яқиндан таништирдик. Дарахт кўчати, сабзовот уруғларини етказиб бериш шартлари ҳақида тушунча берилди. Иссиқхона қуриш, чорвачилик, паррандачилик йўналишида тақдим этилаётган банк кредитлари кўпчиликка маъқул бўлди.

Семинар давомида 360 та эҳтиёжманд оилалар учун мевали дарахт кўчатлари ҳам тарқатилди.  

 

2015-2019 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM