Халқ қабулхонаси биринчи эшик эмас

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Шерқўрғон маҳалласида жойлашган 54-умумтаълим мактабида вилоят Халқ қабулхонаси мудири Шуҳрат Узоқов аҳоли мурожаатларини қабул қилди.

Тадбирда туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари қатнашди. Фуқаро мурожаатлари бевосита қабул жараёнида ўрганилиши, тегишли тартибда ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Икки йил аввал ташкил этилган Президентнинг жойлардаги Халқ қабулхоналари мутасадди раҳбарлар ва аҳоли ўртасида ўзига хос кўприк вазифасини ўтаётгани бор гап. Ҳар йили туман миқёсида мингдан ортиқ муаммо ва баҳсли масалалар ушбу тузилма иштирокида бартараф этилаётгани ҳам фикримиз тасдиғидир.

Аммо бир жиҳатни ҳам унутмаслик лозим. Яъни, ечими бир мунча чигал, қонунчиликка мувофиқ парламент ёки ҳукумат даражасида ўрганиладиган масалалар ҳам бор. Фуқаролар ўртасидаги низолар эса фақат суд тартибида ҳал этилади. Баъзан шу каби муаммоларда ҳам Халқ қабулхонасига мурожаат қилиш ҳолатлари кузатиляпти. Бу мутасаддиларнинг ҳам, ўзининг ҳам вақтини беҳуда сарфлашдан ўзга нарса эмас.

Яна бир ҳолат. Қуйи бўғинларда ҳал этиш мумкин бўлган мурожаатлар ҳам борки, сайёр қабулларни кутиб ўтиришга ҳожат йўқ. Олайлик, кредит масаласида айрим фуқаролар ҳали тижорат банкига мурожаат қилмай, тўғридан тўғри Халқ қабулхонаси эшигини қоқишади. Бу ўз-ўзидан сунъий оворагарчиликни юзага келтиради.

Вилоят Халқ қабулхонаси мудири шу каби масалаларга ҳам тўхталди. Аҳоли мурожаатларига беписанд қаралган, бюрократик тўсиқлар қўйилган ҳоллардагина юқорига мурожаат қилиш самаралироқ экани айтилди.

Тадбир давомида аҳолининг 27 та мурожаати ўрганилди. Уларнинг асосий қисми бевосита жойида ҳал этилди.

 

2015-2019 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM