Обод бўлаётган қишлоқлар

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 29 мартдаги фармонига мувофиқОбод қишлоқдавлат дастури қабул қилинган эди. Натижада юзлаб маҳалла ва қишлоқлар замонавий қиёфа касб этди. 

Дастур ижроси Жомбой туманида ҳам жадаллик билан олиб борилмоқда. Ўтган йили Қўнғирот ва Нўш маҳаллаларида ободончилик, бунёдкорлик ишлари амалга оширилган бўлса, айни пайтда бунёдкорлик майдони Катта қишлоқ, Эски Жомбой ва Бешбола маҳаллаларига кўчган. Мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрами арафасида бир қатор ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда.

Туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев ҳудудларда олиб борилаётган ишлар билан бевосита танишиш, қолаверса аҳоли кайфиятини ўрганиш мақсадида ушбу маҳаллаларда бўлди.

Катта қишлоқ маҳалласи биринчи сектор ҳудудида жойлашган. Ўзбек тракти ёқасида экани ҳам амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишларининг аҳамиятини оширади. Бинобарин, 3,8 километр асфальт, 2 километрга шағал қопламали йўл ётқизилиши, шунингдек 3 километрли пиёдалар йўлагини қуриш режалаштирилганди. Айни пайтда асфальтлаш ишлари давом этмоқда. Тошйўл қуриш эса 120 фоизга бажарилди. Пиёдалар йўлаги қурилиши ҳам якунланиб қолди. Айни пайтда 73 фоизга бажарилган. Бундан ташқари, 60 дона тунги кўча ёритиш устунлари ва битта автошоҳбекат қуриш режаси тўлиқ бажарилди

Маҳалла ҳудудида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бироз муаммоли. Шу жиҳатни инобатга олиб, эски сув иншоотини реконструкция қилишга келишилган. Ўрганилганда пудратчи ташкилот ишини якунлаб қолгани аниқланди. Бир ҳафта ичида маҳаллада истиқомат қилувчи аҳолининг асосий қисми тоза ичимлик билан таъминланади. Бунинг учун 2 километрга сув қувури тортилди.

Электр энергияси етказиб бериш борасидаги ишлар сифатли амалга ошириляпти. Тармоқлар ва таянч устунлари, симёғочлар ўрнатиш ўртача 88 фоизга бажарилди. Қўшимча 1 та янги трансформатор ўрнатилиб, аввалдан мавжуд 2 таси таъмирланди.

Ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва таъмирлаш ишини ҳам қониқарли баҳолаш мумкин. 3-умумтаълим мактаби биносини жорий таъмирлаш, 7 та бозор-савдо инфратузилма объектларини барпо этиш тўлиқ якунига етказилган.

Эски Жомбой маҳалласи туманнинг илк маркази бўлган. Аммо йиллар ўтиши билан ҳудудда анчагина муаммолар йиғилиб қолгани ҳақиқат. “Обод қишлоқ” дастурига киритилгач, биринчи навбатда ирригация тармоқларини таъмирлашга асосий эътибор қаратилди. Айни пайтда режа 80 фоизга бажарилди. Шунингдек, 3,5 километр асфальт, 7 километр шағал, 2 километр пиёдалар йўлаги қурилиши ҳамда электр тармоқларини таъмирлаш (6,8 километр) ўз ниҳоясига етказилди. Айни пайтда ҳудудга жамоат транспорти қатновини йўлга қўйиш (автобус харид қилиш), янги сув иншоотини қуриш ва битта трансформатор ўрнатиш борасида ишлар оқсамоқда. Ўрганиш давомида мутасаддиларга камчиликлар юзасидан аниқ чора-тадбир кўриш, қисқа фурсатда бартараф этиш ва лойиҳани тўлиқ амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Бешбола маҳалласи ҳам жорий йилда “Обод қишлоқ” дастури асосида қайта қурилмоқда. Умумий кўрсаткич 80 фоиздан кам эмас. Пиёдалар йўлакларини таъмирлаш 150, тоза ичимлик суви ва электр тармоқларини қуриш 100, якка тартибдаги уй-жойларнинг жорий ҳолатини яхшилаш 89 фоизга бажарилган. Шунингдек, 3 та ижтимоий соҳа объектрлари, 6 та бозор инфратузилмаси барпо этиш якунига етди. Асосий камчилик устунларга электр кабели тортиш ва автобекатлар қуриш бўлиб турибди. Тез кунда бу борада ҳам ижобий ўзгаришлар бўлиши кут