Ҳоким экспортёрларнинг режа ва муаммолари билан танишди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туманимизда фаолият юритаётган экспортёр корхона ва хусусий тадбиркорлар фаолияти ўрганилди. Туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев ҳамда сектор раҳбарлари бир қатор объектларда бўлишди.

Экспорт мамлакат иқтисодиётининг ажралмас бўлаги, мамлакат ривожининг таянчи экани шубҳасиз. Шу маънода саноат-экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамият касб этади.

Тадбир давомида “Denov savdo baraka”, “Jomboy Baraka saxovati”, “Samarkand aqua line” каби масъулияти чекланган жамият шаклидаги экспортёр корхона раҳбарлари билан мулоқот ўтказилди. Уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммо ва камчиликлар ўрганилди. Туман прокурори ва солиқ инспекцияси раҳбари томонидан тегишли тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, сектор раҳбарлари тўғридан тўғри хорижий инвестиция асосида ишга туширилган “Milk Vill”, “Jomboy meva sabzavot”, “Al Najmi”, “Bradjust” қўшма корхоналарида ҳам бўлишди. “Diamond Glass” МЧЖ фаолиятини модернизациялаш, “Turbo Hygienic” БАА-Ўзбекистон қўшма лойиҳасини ўз вақтида ишга тушириш бўйича келишиб олинди.

Туман ҳокими ва сектор раҳбарларининг экспортга йўналтирилган корхона раҳбарлари билан учрашуви давом этмоқда.

2015-2019 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM