107 минг 732 жомбойлик сайловчи рўйхатга олинган

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилнинг 22 декабр куни халқ депутатлари республика, вилоят ва туман кенгашларига сайлов ўтиши белгиланган. Айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлганидек, туманимизда ҳам сиёсий жараёнга тайёргарлик ишлари давом этяпти.

Жомбой туманида 30 та туман сайлов округи тузилган. Аҳоли сони инобатга олинган ҳолда 47 та ҳудудий участка сайлов комиссияситашкил этилди. Бундан ташқари, Кўкгумбаз, Дехқонобод ва Ҳолвойи округларида вилоят кенгаши учун сайлов ўтиши кутилмоқда.Туманимизда 107 минг 732 нафар сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, айни пайтда уларнинг тўлиқ рўйхати шакллантирилди. Туман сайлов комиссиясига раис этиб Асроров Илёсхон Аббосович этиб тайинланди.

Қайд этиш жоизки, сайлов округлари ва участка комиссиялари учун раис, раис ўринбосари ҳамда котибдан ташқари 8 нафардан аъзолар бириктирилди.

Уларга вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган график асосида ўқув семинарлари ташкил этиляпти. Ҳусусан 9-17 октябрь кунлари Жомбой енгил саноат касб ҳунар коллежида 242 нафар ходимлар қайта тайёрловдан ўтди.

Шу кунларда туман кенгашига номзодларни рўйхатга олиш ва сиёсий партияларни жараёнда иштирок этишини таъминлашга қаратилган ишлар якунланмоқда.

Туман сайлов комиссияси.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM