Бюджет параметри бажарилди, аммо

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайниа туман маҳаллий бюджети ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар олиб борилди. Даромадлар прогноз режаси 118,9 фоизга бажарилди.

Шундай бўлсада, мавжуд манбаларнинг тўрт туридан жами 825,1 миллион сўмга, жумладан, жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадаган солиқдан 510,8, жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан 127, ягона ер солиғидан 118,5 ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (норуда материаллари) 68,7 миллион сўмга  режа бажарилмай қолган.

Солик сиёсатини тубдан такомиллаштириш концепциясини амалга татбиқ этиш юзасидан туман ҳокимлиги, солиқ, молия ва бошқа мутассади идоралар томонидан жойларда тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Бюджетга солиқ тушумларини кўпайтириш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда барча резервларни сафарбар килиш мақсадида тадбиркорлик субъектлари хатловдан ўтказилди. Якка тартибда тадбиркорлик билан шуғулланаётган 222 нафар фуқаро фаолияти қонунийлаштирилди. Улардан 288,3 миллион сўм солиқ тўловлари ундирилди.

Қайд этиш жоизки, тўққиз ойлик муддатда туман маҳаллий бюджетидан 111027,1 миллион сўм маблағ харажат қилинган.

Шундан мактабгача таълим соҳасига 11106,7, умумтаълим соҳасига 61944,6, соғлиқни сақлаш соҳасига 21333,5 ва маданят ва спорт соҳасига 2126,3 миллион сўм маблағ йўналтирилган.

Н.Исмоилов, туман молия бўлими мудири.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM