МУРОЖААТ ҚИЛИНГ, МАСЛАҲАТ БЕРИЛАДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Мамлакатимиз солиқ сиёсатида ислоҳотлар амалга ошириляпти. Аҳоли, айниқса, тадбиркорларга янада қулайлик яратиш мақсадида туман давлат солиқ инспекцияси матбуот хизматининг “Мурожаат қилинг, маслаҳат берамиз” рукни ташкил этилди. Ўзингизни қизиқтирган солиқ соҳасига оид саволларингиз билан мутахассисларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Савол: Корхонамиз кўп тармоқли. Солиқ ставкалари эса фаолият турларига қараб белгиланади. Биз қайси ставка бўйича солиқ тўлашимиз керак?

Жавоб: Ҳар бир фаолият тури бўйича алоҳида, белгиланган ставкаларда солиқ тўлайсиз. Масалан, ҳам чакана савдо, ҳам ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи корхона чакана савдо фаолияти бўйича 2 фоиз, ишлаб чиқариш фаолияти бўйича 4 фоиз ягона солиқ тўлови тўлайди.

Савол: Оилавий корхона ташкил қилганмиз. Фаолият манзили сифатида яшаш жойимиз кўрсатилган. Корхона фаолияти учун фойдаланганимизда уйимизни нотурар жой тоифасига ўтказишимиз керакми?

Жавоб: Оилавий корхона иштирокчилари корхона фаолиятини ўз турар жойида амалга оширганда нотурар жой тоифасига ўтказиши ва ижара шартномаси тузиш талаб қилинмайди.

Саволларга туман давлат солиқ инспекцияси бош инспектори Элзод Ҳусанов жавоб берди.

Теглар (калит сўз): 
2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM