Соя етиштиришда ғалладан бўшайдиган майдонлардан фойдаланилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Президентимиз 2019 йил якунлари ва 2020 йил учун бюджет параметрларига оид видеоселектор йиғилишида жорий йил ҳудудларда иқтисодий ўсиш учун янги давр бўлишини таъкидлаган эди. Бунда албатта, экспорт муҳитини яхшилаш катта аҳамиятга эга.

Шу жиҳат инобатга олинган ҳолда туманимизда экспортёр корхоналар билан ишлаш тизими янгича шаклда ташкил этиляпти. Бугун туман ҳокими Ҳ.Туйчиев, прокурор А.Турумов ва тегишли ташкилот раҳбарлари Жомбой саноат зонаси, Самарқанд ва Назар маҳаллалари ҳудудида жойлашган “Диамонд гласс”, “Агро Гумуш Жомбой”, “Лотуз” қўшма корхоналари, “Греен голд мах” хорижий корхонаси, “Филатов-1868” ҳамда “Жомбой оил” масъулияти чекланган жамиятларига ташриф буюрди.

Экспортга ихтисослашган корхона рахбарларига ишлаб чиқаришда мавжуд муаммоларни биргаликда бартараф этиш учун мутасаддилар ҳамиша тайёрлиги билдирилди. Сектор раҳбарларининг биринчи галдаги вазифаси тадбиркорларнинг муаммо ва ютуқларини таҳлил қилиб бориш, ўрни келганда ёрдам кўрсатиш эканлиги айтилди.

Айни кунларда соя ўсимлигидан олинадиган маҳсулотлар экспортида асосан энергия таъминоти ва қишлоқ хўжалиги ерларидан ажратилишида муаммолар мавжуд. Тадбиркорларнинг бу борадаги фикрлари туман ҳокими томонидан маъқулланди. Жомбой электр тармоқлари корхонаси раҳбари Ш.Ҳотамов ва қишлоқ хўжалиги комплекси раҳбари А.Облоқуловга тегишли топшириқ берилди. Соя етиштиришда ғалладан бўшайдиган ер майдонларидан фойдаланишга келишиб олинди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 2020 йилда ушбу корхоналар томонидан 9 миллион АҚШ долларлик маҳсулотлар экспортга йўналтирилиши режалаштирилмоқда.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM