“ИИБ-маҳалла-ёшлар етакчиси”. Таркиб аниқ. Иш бошланди

Туман ҳокимлигида ички ишлар бўлими шахсий таркибининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.

Маҳалла раислари, ёшлар етакчилари ҳамда профилактика инспекторлари таклиф этилган тадбирда аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, тўй ва маросимларни тартибли ўтказилишини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Бу борада ҳуқуқ-тартибот органлари, маҳалла фаоллари ва ёшлар иттифоқи ҳамкорлигини йўлга қўйиш зарурлиги айтилди. Тадбирда қатнашган туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев “Ҳамма бир киши учун, бир киши ҳамма учун” иборасини эсга олиб, бу шиор аҳоли фаровонлигини ошириш, криминоген муҳитни барқарорлаштиришда айни муддао бўлишини таъкидлади.
– Ҳар бир маҳалла, қишлоқ учун кичик жамоалар шакллантирилди, – дейди туман ИИБ бошлиғи, майро С.Шавманов. – Бундан кўзланган мақсад оилалардаги маънавий муҳитни ўрганиш, зарур бўлса профилактик суҳбатлар ўтказиш, туманимизда соғлом муҳитни қарор топтиришдан иборат. Икки кун ичида маҳалла кесимида аниқ маълумотлар базасини шакллантиришимиз керак. Қайси оилада низо бор, ким спиртли ичимликка ружу қўйган, ёшлар тарбиясида муаммолар юзага келмаяптими? Шу каби саволларга ойдинлик киритилади. Энг асосийси, уларни соғлом ҳаётга қайтариш учун биз қандай ёрдам бера оламиз, деган тамойил асосида ишни ташкил қилмоқчимиз.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM