Аукцион савдоларига ҳокимлик аралашмайди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Вилоят ҳокимининг телеграм мессенжерига мурожаат йўллаган Шерқўрғон маҳалласида яшовчи Жамол Турдиев билан  туман ҳокими ўринбосари Ҳ.Ҳамроев учрашди. Суҳбат давомида аниқланишича, фуқаро ўзи яшаб турган қишлоқда ҳаммом қуриш истагини билдирган. Ер ажратилишида амалий ёрдам сўраб, 2019 йил феаврал ойида мутахассисларга мурожаат қилган. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, якка тартибда ер ажратиш ҳокимлик ваколатида эмас. Бу ҳақида тушунча берилгач, Ж.Турдиев Шерқўрғон қишлоғида жойлашган, экин майдони ва умумфойдаланишда ҳисобланмайдиган майдонни "Е-ижро" аукцион савдолари орқали ҳарид қилиш истагини билдирган. Ўтказилган биринчи савдода 24 миллион 506 минг 183 сўмга сотиб олиш таклифи билан аукцион ғолиби бўлган. Аммо белгиланган муддатда тўловни амалга оширмагач, натижа бекор қилинган. Ер майдони қайта савдога қўйилган. Иккинчи савдода эса бошқа фуқаро айни ҳудудда ҳаммом қуриш шарти билан ғолиб бўлган. Айни пайтда Ж.Турдиев бошқа шахс томонидан аукцион орқали сотиб олинган ер майдонини ўзига расмийлаштириб беришни сўрамоқда. Бу қонунан имконсиз.
Туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси ва қурилиши бўлими мутахассислари иштирокида ўтган учрашувда бу ҳақда тушунтириш берилди. Агар аукцион натижаларидан норози бўлса, бу ҳақда суд органларига шикоят қилиш ҳуқуқи борлиги айтилди.

 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM