Қаҳрамон ариқ муаммоси ечим топди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ёдингизда бўлса, “Алишер Навоий” ММТП ҳудудидан оқиб ўтувчи Қаҳрамон ариқ муаммоси сектор раҳбарлари иштирокида ўрганилганди.

Қўзигузар қишлоғидаги 86 хонадон томорқасини суғоришга йўналтирилган ушбу ирригация иншооти бир вақтнинг ўзида фермер хўжаликларига ҳам тақсимланади. Натижада, сув ҳажми етмай, экинлар хавф остида қолаётганди.

Ўрганиш якунида “Мирзапай” ирригация тизими ҳамда сув хўжалиги бўлимига ариқ ёқасидан томорқа майдонлари учун параллел тармоқ тортиш таклифи берилган.

Бугун Қаҳрамон ариқ муаммоси ечим топди. Туман сув хўжалигидан хабар қилишларича, хонадонлар томон 400 метр узунликда ариқ қазилган.

Эндиликда, томорқа майдонлари ҳам етарли сув билан таъминланади.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM