Туман ҳокими мурожаати

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Қадрли жомбойликлар!

Аввламбор, бугунги коронавирус пандемияси даврида карантин тартиб-қоидаларига риоя этиб, уйда қолишингиз, бўш вақтингизни томорқа юмушлари билан шуғулланиб ўтказишингини сўрайман. Юзага келган вазият деҳқончилик ишларини сифатли ва самарали ташкил этишимиз зарурлигини тақозо этмоқда.

Хабарингиз бор, куни кеча туманимиз ҳудудларида бу борадаги ҳолат ўрганилди. Афсуски, томорқа ва фермер хўжаликларининг экин далалари, боғ-токзорлардаги қатор ораларида олиб борилаётган ишлар талаб даражасидан анча паст экани ойдинлашди. Шуни инобатга олиб айрим жиҳатларга эътибор қаратишимиз зарур.

Биринчида, ҳар бир хонадонда экин ишлари қисқа муддатларда ташкил этилиши керак. Бунда томорқа эгаси раҳбар ва масъуллар билан биргаликда масъулиятни ҳис этиши талаб этилади.

Иккинчидан, боғ, токзор ва бошқа экинзорлардаги қатор ораларига қишлоқ хўжалиги экинларини экишимиз шарт. Бир қарич ерни ҳам исроф бўлишига йўл қўймаслигимиз зарур.

Учинчидан, фермер хўжалиги далаларида белгиланган пахта, сабзавот, полиз, дуккакли экинлар экилишини ўз вақтида якунлашимиз керак.

Тўртинчидан, ғалла майдонларидаги занг ва бошқа зараркунандалар, бегона ўтларга қарши тизимли курашиш фурсати етди.

Шунингдек, йўл четлари, бино-иншоот, аҳоли уйларининг олд-орқа томонлари, ариқлар ичини ободонлаштириш талаб этилади.

Жойларга бириктирилган раҳбар ва масъуллар ушбу вазифаларни қисқа муддатларда сифатли бажарилишини таъминлашга шахсан жавобгар ҳисобланади.

Ишни ташкил этишда карантин қоидаларига қатъий риоя этиб, “Уй-ишхона-дала” тамойилига амал қилишингиз сўралади.

Қаюм СОБИРОВ,

Жомбой тумани ҳокими.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM