Туман тарихи

ЖОМБОЙ ТУМАНИНИНГ НОМЛАНИШИ ВА

КЕЛИБ ЧИҚИШИ ТАРИХИ ҲАҚИДА

 

Жомбой – Самарқанд вилоятининг жануби-шарқидаги туман. 1935 йилда ташкил топган. 1963 йилдан Булунғур тумани таркибига киритилган. 1970 8 декабрда қайта ташкил этилган. Туман шимолдан  Ғаллаорол, жануб ва жануби-ғарбдан Самарқанд, ғарб ва шимоли-ғарбдан Челак, шарқдан Булунғур туманлари билан чегарадош.

Майдони 547,8 квадрат километр, аҳолиси 106 минг киши.

Туманнинг ер майдони асосан текислик. Шимолида Ғўбдин тоғи ва тоғ олди текислиги жойлашган. Жанубдан Зарафшон дарёси оқиб ўтади. Туманни Мирзаариқ, Булунғур каналлари, Полвонариқ ва Зарафшон дарёси билан таъминлайди.

Зарафшон дарёсининг ўнг қирғоғи бўйида Зарафшон Давлат қўриқхонаси бор. Дастлаб Жомбой “Тустовуқ заказниги” деб аталган мазкур қўриқхона 1958 йилда ташкил этилган. Қўриқхона туман териториясидан ўтган катта Ўзбекистон тракти яқинидан бошланиб, Зарафшон дарёси бўйлаб 27 километрга чўзилган. Майдони 2496 гектар, шундан 700 гектарида Зарафшон оиласига мансуб тустовуқлар яшаши учун имкониятлар бор. Жомбой қишлоғи азалдан Тошкент, Фарғона, Хўжанд, Ўратепа, Жиззах, Бухора, Қарши каби қишлоқлар учун алоқа йўли бўлган қишлоқдаги машҳур Бекат биноси ҳам фикримизга далил бўла олади. Яқин-яқин йилларда ҳам Жомбойдан туя карвони ўтганини ҳамқишлоқларимиз яхши эслашади. Шунинг учун азалдан Жомбой қишлоғи гавжум бўлиб, савдо корхоналари ва дўконлар, магазин, дорихона ва маъмурий бинолар кўп бўлган.

“Жомбой” сўзининг келиб чиқиши ҳақида ҳалигача турли хил фикрлар ва қарашлар мавжуд. Ўзбек олимлари З.Дўсимов ва Х.Эгамовларнинг “Жой номларининг қисқача изоҳли лўғати” номли китобида “Жомбой” сўзи қуйидагича изоҳланади. Жомбой – қишлоқ. Самарқанд вилоятнинг Жомбой туманида жойлашган Топонимнинг жом ёки ём (“бекат, истеҳком”) сўзи билан алоқаси йўқ. Е.Кейчубаевнинг айтишича , Жомбой номли топоним Қозоғистоннинг Гурьев областида бўлиб, этник ном асосида вужудга келган. Жомбой қозоқларнинг бир уруғи номи.

Туманнинг Деҳқонобод қишлоғида яшаган 98 ёшли мулла Ҳотам бобо Қулматов “Жомбой” сўзи аслида “Чимбой” сўзидан келиб чиққан деган фикрдалар.

Бу ҳақдаги ривоятга кўра,-дейди ҳотам бобо. – Қадимда Эрон шоҳи душман навкарлари билан шикор айлаб Зарафшон дарёси бўйларига келиб қолади. Бу оромгоҳ гўшанинг (ҳозирги Жомбой ерлари) мафтункор манзараси уларни лол қолдиради. Шикордан муроди ҳосил бўлгач, Эърон шоҳи навкарларига қорақалпоқларнинг бир гуруҳини шу гўшага жўнатишни буюради. Шу тариқа бу ерда одамлар яшай бошлайди. Бу оромижон жой ҳайвонот ва ўсимлик оламига бой бўлган. Шундай жойни қадмжо қилган кишилар савдо-сотиқни йўлга қўйишган. Уларнинг ичида Чимбой исмли бадавлат киши бозор очган. Бу бозор кўнгил истаган нарсага тўлиқлиги билан донг таратган. Кейинчалик бу ерга бошқа жойлардан ҳам савдо-сотиқ қилувчилар келишган. Айрим савдогарлар шу ерда муқим яшаб қолишган. Сўнг улар келиб чиқишига кўра уруғ-уруғга ажрала бошлашган. Аммо ўша машҳур бозорга асос солган Чимбой исмли кишининг ном асрлар оша бузилган ҳолда талқин этилиб, бизга етиб келган ва Жомбой тарзида сақланиб қолган.

Бу бир ривоят. Лекин, ҳар қандай ривоят замирида ҳам халқимизнинг тарихи, ҳақиқат ётишини унутмаслигимиз керак.

Яна бир ривоятни тингланг: Жомбойлик кексаларнинг эслашларича Бекат қишлоғида Жиянбой деган киши яшаган. Шу киши қишлоқни ободонлаштириш учун жуда кўп хизмат қилган. Йиллар ўтган сайин “Жиянбой” сўзи “Жонбой”, кейинчалик эса “Жомбой” дея аталган эмиш.

А.Навоий номли Самарқанд Давлат Дорилфунуни доценти Жаҳонгир Қўчқоровнинг “Жомбой сўзининг этимологиясига доир мулоҳазалар” сарлавҳали мақоласида таъкидланишича, туманда яшовчи асосий аҳоли бир хил шевада, яъни “Ж” ловчилар диалектида гаплашадилар. Жомбой шевасини Шайбоний ўзбеклар ёки “Ж” ловчилар шевасига киритиш мумкин. Бу диалектда сўзловчи халқлар ўтмишда кўчманчи ёки ярим кўчманчи ҳолда яшаган.

Турли уруғ ва қабилаларга мансуб ўзбеклар, чунончи Хитой, Қипчоқ, Манғит, Қорақалпоқ, Найман, Минг, Юз, Қирқ каби уруғлар шевасини ўз ичига. Бу шевада гаплашвчи ўзбеклар      асрдан бошлаб ҳозирги Ўзбекистоннинг турли районларида шимолий Хоразм, Самарқанд Бухора, Қашқардарё, Сурхондарё вилоятлари, Оҳангарон ва Фарғона водийларига, Тожикистоннинг ғарбий-жанубий қисмларига жойлашган.

“Жомбой” сўзи аслида “Жиянбой” сўзидан келиб чиққан деган фикрга қўшиламан. Чунки шевада элизия (унли ва ундошларнинг тушиб қолиши) ҳодисаси мавжуд. “Жиянбой” сўзидаги н ва я унли ва ундошларнинг тушиб қолиши натижасида бу сўз “Жонбой” бўлиб қолган. Кейинчалик бу метатеза (ундошларнинг бир сўз ичида ўрин алмашиб келиши) ҳодисаси рўй берган. Натижада н товуши м товушига ўтган ва бу сўз – “Жомбой” деб айтила бошлаган.

Жомбой тарихи ҳақида фикр юритганимизда аллома бобомиз, улуғ олим ва мутафаккир Мирзо Улуғбекни алоҳида фахр билан тилга олишимиз олишимиз керак. XY асрда бевосита унинг ташаббуси билан туманимиздаги мирзоариқ канали барпо этилган. Шунинг учун ҳам халқимиз ўша даврдан буён бу зилол обиҳаёт масканини улуғ бобомиз номи шарафига Мирзоариқ дея атаб келади.

Туманда Мирзо Улуғбек номи билан аталувчи ўрта мактаб, кўча, жамоа хўжалиги бор. Мирзоариқ XY асрда султони номи билн юритилган бўлиб, зарафшон дарёсидан сув олган. Бу ариқ ўша даврда самарқанд шаҳрининг шарқдаги ерларига ув берган. Мирзоариқдан кўплаб ариқ-шахобчалар чиқарилган. Бу эса жомбой туманида обикор деҳқончиликнинг қадимдан авж олганини кўрсатади.

 

Жомбой туманига таъриф

 

Жомбой тумани 1970 йилда ташкил топган. Халқ ичида юрадиган ривоятларга қараганда Жомбой сўзининг маъноси “Жами бойлар” яшайдиган манзил бўлган (Жомбой жами Бой). Туман тарихий жой сифатида Абдулғозихоннинг Самария китобида эътироф этилиб, туман худудидан кўпчилик тарихий манзил-масканларни ёзиб қолдирган ва бу юртнинг аҳолиси ўтроқ бўлиб, дехқончилик билан шуғулланган, асосан Зарафшон дарёси ёқасида муқим яшаганликларини у ерда кўплаб масжитлар, мадрасалар борлиги ҳақида фикр билдирилган. Туманнинг умумий ер майдони 0.50 минг кв.км.ни ташкил этади, шундан

Жумладан: Жиззах вилояти билан 16 км, Самарқанд вилояти Булунғур тумани билан 55 км, Тайлоқ тумани билан 17,7 км, Самарқанд тумани билан 3,7 км, Оқдарё тумани 9 км, Пайариқ тумани билан 39,5 км.ни ташкил қилади. Тумандан 19 км. темир йўл ва 17 км. М-39 автомагистрал ўтган.

Туманда жами 239 та аҳоли пункти шундан: шаҳар аҳоли пунктлари 6 та, шаҳарчалар сони 8 та, қишлоқлар 150 та, қишлоқ фуқаролар йиғинлари 8 та, маҳалла фуқаролар йиғинлари 38 та ни ташкил қилади.

Туманда 350 ўринли 1 та касалхона, 1584 ўринга эга бўлган 25 та қишлоқ врачлик пунктлари, 25 та дорихоналар фаолият кўрсатиб келмоқда.

Таълим сифати кўрсатгичлари: Мактабгача таълим муассасалари 32 та, умумтаълим мактаблари 56 та, касб-ҳунар коллежлари 7 тани ташкил қилади.  

 

2015-2019 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM