МИБ фахрийларни йўқламоқда

Мажбурий ижро бюроси Жомбой туман бўлими ходимлари Журият қишлоғида истиқомат қилаётган соҳа фахрийси Мамаюсуф Хидировни йўқлаб борди. Айни пайтда кексалик гаштини сураётган отахон узоқ йиллар тизимда самарали меҳнат қилган.

– Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат кўрсатиш халқимизнинг азалий қадриятини ҳисобланади, – дейди давлат ижрочиси Бахтиёр Умаров. – Бугунги синовли кунларда фахрийларимиз ҳолидан хабар олиб, улардан касбий кўникма ўрганяпмиз. Мамаюсуф ака каби тажрибали устозлар ўгити бугунги кунда биз учун жуда қимматли.

М.Хидиров 32 йил давомида шу соҳада меҳнат қилиб, 2018 йида нафақага чиққан.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM