Туман ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Халқ депутатлари Жомбой туман кенгашининг навбатдаги бешинчи сессияси ўтказилди. Тадбирни 25-Нурафшон округидан сайланган депутат Ф.Мажидов олиб борди.

Кун тартибига коронавирус пандемияси ва унинг оқибатларини юмшатиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги масала киритилган бўлиб, депутатлар томонидан муҳокамага қўйилди. “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги ишларни манзилли йўлга қўйиш, саховатпеша тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қуватлаш мавзуида туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари М.Исмоилов сўзга чиқди. Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи И.Асроровнинг бу борадаги мулоҳазалари эшитилди. Кун тартибидаги масала юзасидан кенгаш қарори қабул қилинди.

Шунингдек, сессияда ташкилий масала кўрилди. Акбар Икромов туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди.

.

 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM