Эҳтиёжмандларни иш билан таъминлаш чораси ҳам кўрилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги хайрия тадбирлари давом этмоқда.

Туман ҳокимлиги ва давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ҳамкорлигида Полвонариқ маҳалласида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди.

Туманимизда 2170 нафар кам таъминланган оилалар рўйхатга олинган бўлиб, шундан 42 таси Полвонариқ ҳиссасига тўғри келади. Уларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, касаначилик, ҳунармандчилик, томорқа хўжалиги тармоқларида ўзини тиклаб олиши учун кўмаклашиш чоралари кўрилмоқда.

Кун давомида эҳтиёжманд оилалардан ўн нафарига 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Уларнинг муаммолари мутасаддилар томонидан ўрганилди. Чўрқинди қишлоғида истиқомат қилувчи И.Норбўтаевнинг пенсия пулини қайта кўриб чиқиш, иккинчи гуруҳ ногирони И.Шукуровга уйини таъмирлашда амалий ёрдам кўрсатиш, М.Баҳромқуловани чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш чоралари белгиланди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM