Саричашма, Журият ва Наймантепада томорқадан фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жомбой туман ҳокими Қ.Собиров биринчи сектор ҳудудида жойлашган Саричашма, Журият, Наймантепа маҳаллаларига борди. Ташриф давомида аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ўрганилди.

Р.Мирсаидова туман ҳокимига муржаат қилиб, карантин даврида оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолгани, бу борада маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат қилганини билдирди. Қисқа фурсатда хонадонга 12 турдаги бирламчи озиқ-овқат ва зарур эҳтиёж маҳсулотлари етказиб берилди. Шунингдек, вояга етмаган фарзандлари учун нафақа тайинлаш, оила аъзоларини тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказиш, даволанишида амалий ёрдам кўрсатиш чоралари белгиланди.

Ўрганиш давомида Наймантепа маҳалласида яшовчи М.Акрамованинг ишсизлиги, оиланинг иқтисодий муаммолари таҳлил қилинди. Ўзи ва турмуш ўртоғини ишга жойлаштириш чораси кўрилди.

Шунингдек, ҳудудда аҳоли томорқаларидан фойдаланиш ҳолати кўздан кечирилди. Ердан самарали фойдаланиш юзасидан тавсиялар берилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM