Уйлар арзонлашади(ми?)

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Юртимизда аҳоли ижтимоий муҳофазаси давлат сиёсатининг энг муҳим йўналиши ҳисобланади. Президентимиз ҳар бир маъруза ва чиқишларида ушбу мавзуга алоҳида эътибор қаратишлари бежиз эмас.

Ўзбекистон аҳолисини муносиб турар жой билан таъминлаш мақсадида охирги уч йилда 104 минг, жумладан, қишлоқларда 63 минг ва шаҳарларда
41 минг хонадонга мўлжалланган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилган. Шунга қарамай, ўсиб бораётган аҳоли эҳтиёжи тўлиқ қондирилишининг имкони бўлмаяпти. Буни жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар давоида уй-жой масаласи билан боғлиқ мурожаатларнинг ҳаддан ортиқ кўп экани ҳам тасдиқлайди.

Айрим ҳолларда уй-жойларнинг сифати талабга жавоб бермаслиги, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланмаганлиги ҳам кузатилмоқда. Бу каби камчиликларнинг сабаби арзон уйларнинг барқарор молиявий манбаи мавжуд эмас. Асосан, бюджет маблағларига боғланиб қолаётганида. Қолаверса, тизимда рақобат тўла шаклланмаган, хусусий сектор иштироки пастлигича қолаётир.

Президентимизнинг 2019 йил 28 ноябрда қабул қилинган “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида уй-жой қуриш бўйича бирмунча тажриба орттирган хусусий корхоналарни бу жараёнга жалб қилиш, мазкур йўналишда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларга давлат томонидан керакли шарт-шароитларни яратиш асосий мақсад қилиб белгиланди.

Жорий йилнинг 1 январидан аҳолини уй-жой билан таъминлаш борасида янги тизим жорий этилди. Уйларни давлат эмас, тўлиқ хусусий сектор томонидан қурилиши белгиланди.

Яъни, давлат аҳолига ипотека кредитларини мақбул шароитларда бериш орқали уй-жойга талабни қўллаб-қувватлайди. Давлат буюртмачи ҳисобланиб, лойиҳани ўзи тайёрлаб, ўзи қурмайди. Балки, бу иш тўлиқ хусусий пудратчилар томонидан амалга оширилади.

Кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун ер участкалари қишлоқ жойларда тендер савдоларида ютиб чиққан тадбиркорлик субъектларига беғараз ажратиб берилади.

Аҳолининг уй-жойга муҳтож кисмини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича мутлақо янги тартиб ишга тушади. Мавзелар талабдан келиб чиқиб, массив шаклида қурилади.

Шунингдек, қишлоқ жойларда кўп квартирали уй-жойларни қурувчи тадбиркорлик субъектларига қўйиладиган малака талаблари, танлов савдоларини ўтказишда “қиймат – миқдор” мезонларидан фойдаланилиши, яъни халқаро амалиётни инобатга олган ҳолда қуриладиган уй-жойларнинг 1 квадрат метр нархидан келиб чиқиб танловлар ўтказилиши соғлом рақобат муҳити шаклланишига, уйлар арзонлашишига олиб келиши кутилмоқда.

Баходир ҚАРШИЕВ,

вилоят хокимлиги юридик хизмати бош юрисконсульти.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM