Тўққизбойда ўзига хос ташаббус ҳаётга татбиқ этилмоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Аҳмаджон Қурбонов маҳалласида 100 хонадонли кўп қаватли уй-жой биноси бунёд этилиши ҳақида аввал хабар қилгандик. Бугундан қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

Соҳага доир мутасаддилар ва фаоллар ҳудудда бўлиб, ишнинг бориши билан танишди. Миллий қадриятларимизга кўра, хайрли бунёдкорлик олдидан Қуръон тиловат қилиниб, қурбонлик келтирилди.

***

Туман ҳокими Қ.Собиров биринчи сектор ҳудудига кирувчи округлардан туман кенгашига сайланган халқ депутатлари билан учрашди. Тадбирда аҳоли бандлигини таъминлаш, томорқа ерларидан самарали фойдаланиш ва шу орқали даромадни ошириш бўйича жойлардаги вазият қониқарли эмаслиги, бу борада депутатлардан ҳам шахсий фаоллик талаб этилиши айтилди. тадбирда вилоят кенгаши депутати Ҳ.Ўроқов сўзга чиқиб, "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракатида депутатларнинг ўрни хусусида фикр билдирди.

***

Тўққизбой маҳалласида аҳоли ижтимоий турмуш даражасини яхшилаш борасида ўзига хос ташаббус ҳаётга татбиқ этилмоқда. Туман ҳокимлиги, тижорат банклари ҳамда “Жомбой наслли парранда” МЧЖ ҳамкорлигида аҳолига паррандачилик тармоғида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун барча зарур кўмак кўрсатилади.

Ушбу лойиҳанинг дастлабки намунаси сифатида Ширинбой Боқиев ҳамда Ғулом Жўрақулов хонадонида парранда боқиш учун махсус хоналар ташкил қилиниши давом этяпти. Шунингдек, ташаббусга қўшилган оилалар учун имтиёзли кредит ҳисобидан иссиқхона барпо этиш ҳам кўзда тутилган.

Туман ҳокими Қ.Собиров ҳамда “Жомбой наслли парранда” МЧЖ таъсисчиси, вилоят кенгаши депутати Ҳ.Ўроқов маҳаллага ташриф буюриб, иш суръати билан танишди. Лойиҳани бутун маҳаллада тарғиб қилиш юзасидан келишиб олинди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM