Жомбойда аҳоли яхши яшаши керак

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Президентимиз раҳбарлигида 13 май куни ўтган видеоселектор йиғилишида вилоятимиздаги эпидемик вазият, карантин даврида иқтисодиёт ва саноат тармоқлари барқарор ишлашини таъминлаш, аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди. Унда мутасадди раҳбарлар зиммасидаги бир қатор вазифалар юкланди.

Туманимизнинг Гулистон маҳалласида ички кўчалар ҳашар йўли билан обод қилинганидан хабарингиз бор. Президент топшириғи ижросини таъминлаш, ҳудудларни ободонлаштириш, аҳолига етарли турмуш шароитларини яратиш мақсадида ушбу ташаббус барча секторларда амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Шу муносабат билан туман ҳокими Қ.Собиров Ҳолвойи, Шерқўрғон, Эски Жомбой ва Қорамўйин қишлоқларида фаоллар билан учрашди.

Татбиқ этилиши режалаштирилаётган чора-тадбирга кўра, ушбу ҳудудларнинг ҳар бирига алоҳида-алоҳида шакллантирилган ишчи гуруҳ бириктирилади. Улар томонидан аҳоли хонадонлари, томорқа хўжаликлари, оилаларнинг ижтимоий муҳити, касб-кори ўрганилиб, касаначилик, деҳқончилик, парранда парваришлаш каби йўналишларда тадбиркорлик бошлашига кўмаклашилади. Ёшлар иттифоқи туман кенгаши томонидан фаол, фидойи ҳунарманд ёшлар аниқланиб, уларнинг сартарошхона, гўзаллик салони, нонвойхона, тикувчилик цехи каби тадиркорлик йўналишларида иш бошлаши йўлга қўйилади.

Айниқса, томорқалардан самарали фойдаланиш борасидаги ҳолатга жиддий эътибор қаратилиши мақсад қилинган. Картошка, сабзи, пиёз каби истеъмолбоп экинлардан ташқари, айрим қишлоқлар Испаниядан келтирилган қулупнай навини етиштиришга ихтисослаштирилади.

Қишлоқларда етарли турмуш шароитларини таъминлаш биринчи галдаги вазифадир. Шу маънода, туман қурилиш комплекси томонидан таъмирталаб ички йўлларга тош тўшаш, эскирган, яроқсиз ҳолга келган симёғочларни биринчи навбатда янгилаш чоралари кўрилади. Бўш турган бино ва иншоотлардан самарали фойдаланиш ҳам режалаштирилган.

Аҳолини тадбиркорликка йўналтириш тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари ҳисобидан молиялаштирилиши кўзда тутилган.

Шу каби хайрли ишлар Ҳолвойи маҳалласида бошлаб юборилди. Ушбу ташаббус туманимизнинг барча ҳудудларида босқичма-босқич амалга оширилиши кутилмоқда.

 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM