Ҳалокат сари 10 миллион қадам...

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Чекишнинг инсон саломатлигига катта зарар етказиши аллақачон исботланган. Афсуски, дунё бўйлаб кашандаликка чалиниш суръати юқорилигича қолмоқда.

Бундан 43 йил аввал Америка онкологик ҳамжамияти томонидан чекишдан воз кечиш халқаро куни таъсис этилганди. Бундан кўзланган мақсад чекиш орқали юзага келадиган саратон, иммунитетнинг тушиб кетиши, репродуктив функцияларнинг бузилиши, юрак-қон томир тизими хасталикларидан дунё аҳолисини ҳимоялашдир. Шу маънода ҳар йили ноябр ойида юзлаб мамлакатларда ушбу сана кенг нишонланади.

Кашандалик мазмунан никотин орқали инсон организмининг ўткир захарланиши бўлиб, унинг оқибатида тамакига қарамлик юзага келади.

“Чекиш ўлдиради!”. Бу ибора никотин маҳсулотлари қутисида ёзилган. Аммо кўпчилик бу огоҳлантиришни муболаға, деб қабул қилади. Аслида кашандаликнинг ўлимга олиб келиш эҳтимоли биз ўйлагандан анча юқори. Ҳар йили беш миллиондан ортиқ инсон чекиш асоратлари оқибатида вафот этиши фикримизга далилдир.

Аслида иродаси мустаҳкам одам бу зарарли иллатдан воз кеча олади. Фақат астойдил бунга интилиш, хоҳиш керак.

Дунё бўйлаб кашандалар сони 1,1 миллиарддан ошди. Бу ҳар дақиқада 10 миллион дона сигарет харид қилинаётганини англатади. Ҳар дақиқада ўлим сари ташланаётган 10 миллион қадам.

Сиз қайси томон сари одимлаяпсиз?

Одил ҚАМАРОВ,

вилоят наркология диспансери шифокори.

2015-2020 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM