Туман ҳокими жомбойлик болажонларга табрик йўллади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Азиз болажонлар!

Инсон ҳаётга келибдики, яшашдан мақсади, муддаоси бўлади. Айниқса, бизнинг халқимиз учун болажонлик, фарзанд олдида фидойилик хислатлари миллий хусусиятдир. Бутун умримизни сизнинг бахту иқболингиз, порлоқ келажагингиз учун сарф этишга ҳамиша тайёр бўламиз. Қачонлардир бизнинг ота-онамиз ҳам шундай қилган. Вақти келиб улғаясиз. Ўшанда Сиз ҳам бу муқаддас бурч масъулиятини ҳис этасиз.

Бугунги байрам беғуборлик куни, аслида. Чунки Сизнинг қалбингиздек пок рамз дунёда кам учрайди. Улғайганингиз сари бу поклик, мусаффоликни сақлаб қолишингиз зарур. Бунинг учун фақат яхши нарсаларни мақсад қилишингиз, ахлоқли, одобли бола бўлиб, ота-онангиз, ака-опаларингизга қулоқ тутишингиз, тарбиячиларингиз, устозларингиз ўргатаётган билимларни пухта эгаллаб, китобга меҳр қўйишингиз талаб этилади. Келажакда аждодларимиз – Имом Бухорий, Алишер Навоий, Амир Темур каби етук инсон, халқи, Ватанига содиқ фарзанд бўлишингизда бу жуда муҳим.

Бугун туманимизда 15 минг 423 нафар болажонлар истиқомат қилади. Улар орасида Сиз ҳам борсиз. Президентимиз раҳнамоликларида барчангизнинг пухта билим олиб, спорт тўгаракларида шуғулланиб, соғлом ва бақувват, билимдон бўлиб улғайишингиз учун шароитлар яратиляпти. Ишонамизки, бундан унумли фойдаланяпсиз.

Бугун Сизнинг кунингиз. Биз, катталар йилда бир кун эмас, ҳар куни Сизга вақт ажратиш, орзу-интилишларингизни эшитиш, қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.

Байрамингиз билан!

Қаюм СОБИРОВ,

Жомбой тумани ҳокими.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM