Жомбойлик ғаллакорлар 40 минг тоннадан ҳосил олишни режа қилишган

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Юртимизда ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ғалла мавсумининг яқинлигидан дарак бермоқда. Бу эса қишлоқ хўжалиги ходимлари ҳамда туман мутасаддилари зиммасига катта масъулият юклаши табиий.
Мавсумни уюшқоқлик билан ташкил қилиш, ҳосилни нест-нобуд  қилмай ўриб-йиғиб олиш чора-тадбирлари мавзуида амалий-семинар ўтказилди. 
Тадбирда ҳудудлар кесимида шакллантирилган отраяд аъзолари, "Жомбой дон маҳсулотлари" АЖ, “Жомбой агросервис” МЧЖ мутасаддилари, корхона, ташкилот ва муассасалардан бириктирилган масъуллар қатнашди.
Вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Феруз Абилов сўзга чиқиб, халқимиз ризқ-рўзи бўлган ғаллани йиғиб олиш барча даражадаги раҳбарлар учун асосий вазифа эканини таъкидлади. Секторлар раҳбарлари, хўжалик раислари, механизаторлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари бу борада бирдай масъуллиги қайд этилди.
Туман ҳокими Қаюм Собиров жорий йилдаги режа, мавсумга ҳозирлик ишларига тўхталди. Дала меҳнаткашлари учун барча шарт-шароитлар яратиш, ўримни тартиб билан тизимли ташкил этиш, ғалладан бўшаган майдонни шудгорлаш ва такрорий экинларни жойлаштириш бўйича керакли тавсиялар берилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM