Кўкгумбаз МФЙ учун келгусида бино қурилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Маhalladosh.uz сайтининг телеграм тармоғидаги саҳифасида жорий йилнинг 22 июнь куни “Нега маҳаллага келганда пул топилмайди?” сарлавҳали мақола чоп этилганди.

Ҳусусан, унда Жомбой туманидаги Кўкгумбаз маҳалла фуқаролар йиғини доимий бинога эга эмаслиги танқид қилинган.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Кўкгумбаз маҳалла фуқаролар йиғини собиқ Ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи биносида фаолият юритмоқда. Коллеж тугатилгач, бино 35-умумтаълим мактаби эгалигига беғараз ўтказилган бўлиб, бўш турган 2 та хона маҳалла фуқаролар йиғини фойдаланиши учун ажратиб берилган.
 Ҳудуд 2022 йилда “Обод қишлоқ” дастури асосида қайта бунёд этилиши режалаштирилмоқда. Дастурга асосан, МФЙ учун янги бино қуриш ҳам кўзда тутилган.

Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими.

2015-2020 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM