85-бекат. Туман ҳокими “Жомбой тонги” жамоаси билан учрашди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни туманимизда юқори кўтаринкилик билан нишонланмоқда. Эрта тонгда туман ҳокими Қаюм Собиров “Жомбой тонги” таҳририятига ташриф буюрди. Газета ижодий жамоаси, фахрий журналистлар билан мулоқот ўтказилди.

Туманимиздаги ягона расмий ОАВ ҳисобланган “Жомбой тонги” газетаси мана 85 йилки, халқимизга сифатли ва тезкор ахборот етказиб, муштарийлар ишончини қозониб келяпти. Бу даргоҳда Йўлдош Исмоилов, Ўрол Қаюмов, Нормат Ниёзов, Мирза Мажидов, Раҳматулла Иноятов, Абдурасул Раҳмонқулов, Машраб Бобоев каби журналистика дарғалари меҳнат қилган. Кейинги йилларда Гадой Мелиев, Шокиржон Шералиев, Ойхумор Асадова, Гулчеҳра Жамилова, Ҳасан Султонов, Ҳафиза Ўсарова каби ўткирқалам ижодкорлар газета нуфузини оширишга катта ҳисса қўшишди. Тадбир давомида уларнинг номи ҳурмат билан тилга олинди.

– Бугунги кунда фаолият юритаётган таҳририят жамоасининг ютуқлари ҳам эътирофга муносиб, – деди ҳоким. – Ҳусусан, Шерзод Исоқуловнинг таълим, маданият, Аҳрор Шамсиевнинг саноат, қишлоқ хўжалиги тармоқларида эришилаётган ютуқлар мавзуига бағишланган мақолалари, фото-мухбир Соҳибжон Сайфуллаевнинг ранг-баранг лавҳалари киши диққатини тортади. Уларга бошчилик қилаётган газета муҳаррири Исомиддин Пўлатовга туманда адабий-публицистик муҳитни қарор топишидаги хизматлари учун жамоатчилик номидан алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.

Тадбир давомида меҳнат фахрийси Илҳом Ниёзов сўзга чиқди. Газетанинг сўнгги ярим асрлик тарихи, ютуқлари ҳақида сўз юритди.

Ижодкорлар туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

2015-2020 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM