Уруғлик картошка Жомбойга етиб келди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ғалладан бўшаган майдонларда иккинчи экин сифатида етиштириш режалаштирилаётган картошка учун уруғликнинг дасталбки партияси туманимизга етиб келди.

Жорий йил беш юздан ортиқ фермер ва деҳқонлар 1974 гектар майдонда юқори ҳосилдор картошка навларини парваришлашмоқчи. Лойиҳани амалга ошириш учун 7 минг тоннадан ортиқ уруғлик талаб этилади. Бугун “Элита” навли 120 тонна сабзавот уруғлари Жомбойга келтирилди.

Маълумот учун, уруғлик Россия, Қозоғистон ва Нидерландиядан импорт қилинмоқда. Агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга оширилса, гектаридан ҳосилдорлик 600 центнергача етиши мумкин.

Айни пайтда фермер хўжаликларига тақсимланяпти.

2015-2020 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM