Жомбойда 8 миллион АҚШ долларлик лойиҳа ишга туширилмоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туманимизнинг кичик саноат ҳудудида “Jomboy golden fruts” масъулияти чекланган жамияти томонидан озиқ-овқатни қайта ишлашга ихтисослашган лойиҳа амалга оширилмоқда.
Қарийб 2 гектар майдонда йирик ҳажмли музлаткич, ун маҳсулотларини қайта ишлаш, ўсимлик мойи ишлаб чиқаришга мослашган тармоқлар ишга туширилади.
– Лойиҳа қиймати 8 миллион АҚШ долларни ташкил этади, – дейди инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи А.Саъдуллаев. – Шундан тенг ярми тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилди. Октябрь ойида ишга тушиши режалаштирилган корхона тўлиқ қувватда фаолият бошлагач, 250 дан ортиқ ходим иш билан таъминланади.
Лойиҳа таркибий қисми бўлган 3000 тонна ҳажмга эга музлаткич жорий мавсумдан маҳсулот қабул қилади.

2015-2020 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM