Иссиқхона ташкил этганга бепул хизмат кўрсатилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туман ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, АТ “Агробанк”, “Халқ банки” филиаллари ҳамкорлигида Олмазор маҳалласида семинар ўтказилди. Тадбирда “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури мазмун-моҳияти муҳокама этилди. Ушбу дастур асосида ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг турмуш даражасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида имтиёзли кредитлар ажратилиши ҳақида семинар иштирокчиларига тушунча берилди.

Ушбу маҳаллада яшовчи Асрор Эгамқулов имтиёзли кредит асосида иссиқхона ташкил этгани дастурнинг амалдаги намунаси бўлди, десак муболаға эмас.

 – Кўпдан бери тадбиркорлик қилиш истагида эдим, – дейди А.Эгамқулов. – Маҳалладан ёрдам сўраб бордим. Имтиёзли кредит асосида иссиқхона қуриб, фаолиятимни йўлга қўйиш мумкинилигини айтишди. Бу таклиф менга мақул бўлди. Помидор, бодринг ва кўкатлар етиштиришни мақсад қиляпмиз. Айни пайтда ерга агротехник ишлов берилмоқда.

Ушбу имтиёзнинг яна бир қулайлиги, агротехник тадбирлар, кўчат етказиб бериш, етиштирилган маҳсулотни савдога чиқариш бир йил давомида таъминотчи томонидан бепул амалга оширилади.

– Ушбу иссиқхона қурилиши учун 11 миллон сўмлик кредит ажратилган, – дейди “Эски Жомбой томорқа хизмати” МЧЖ раҳбари Тўлқин Мингбоев. –. Тадбиркорлик бошлаган оила эҳтиёжманд бўлгани учун бепул хизмат кўрсатилади.

Семинар давомида кўпчилик фуқаролар иссиқхона қуриб, тадбиркорлик бошлаш истагини билдирди. Бинобарин, тадбирдан кўзланган мақсад ҳам шу эди.

Аҳрор ШАМСИЕВ.

   

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM