Бу Инсон ҳуқуқлари миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да назарда тутилган. Norma’нинг хабар беришича, ҳужжат билан турли соҳаларда кенг кўламли қонун ижодкорлиги ишлари режалаштирилган. Улар орасида Ўзбекистон Республикасининг Ахборот кодексини ишлаб чиқиш ва амалга киритиш ҳам ўрин олган.
Ахборот кодексида мамлакатнинг ахборот хавфсизлиги тўғрисидаги қонунлари умумлаштирилади. Унда ахборот маконини ривожлантиришнинг қуйидаги асосий йўналишлари белгиланади: инсон ҳуқуқларининг эркинлигини ҳимоя қилиш, киберхавфсизлик, медиа маданияти ва онлайн гигиенага риоя қилиш.
Лойиҳани ишлаб чиқиш 2022 йилнинг январь ойига келиб якунланади.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.