Беш туманда кўчма савдо ярмаркалари ташкил қилинди. Хусусан, Жомбойда ҳам

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Республикамизда карантин чекловлари қайта жорий этилди. Мазкур жараёнда нархларнинг сунъий оширилиши кузатилиши мумкин.

Шу жиҳатларни инобатга олиб, дори-дармон ва тиббий буюмлар танқислигининг олдини олиш, нархлар барқарорлигини таъминлаш борасида 327 марта кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказилди. Бундан ташқари, аҳолини озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш борасидаги ишлар кучайтирилмоқда.

Вилоятдаги 42 да деҳқон бозорининг ҳар бирига ходимлар бириктирилиб, нархларни сунъий ошиши (ажиотаж)га қарши курашилмоқда. Шунингдек, савдо нуқталарида санитария-гигиена ҳамда карантин қоидаларига риоя қилиниши назоратга олинди.

Қувонарлиси, вилоятимизда биринчи бўлиб “Даладан-дастурхонга” тамойили ишлаб чиқилди. Натижада, 122 та фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда 248 та томорқа ер эгалари ўзлари етиштирган маҳсулотни сотиши учун бозорларда жой ажратилди. Лойиҳа натижаси ўлароқ, бир ҳафта давомида 21 турдаги 6236,9 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари харидорларга сифатли ва ҳамёнбоп нархларда етказиб берилди.

Деҳқон бозорлари карантинга ёпилган Тойлоқ, Пайариқ, Нуробод, Каттақўрғон ва Жомбой туманларида 192 та кўчма савдо ярмаркаси ташкил этилган.

 

Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш департаменти вилояти бошқармаси.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM