15 гектар майдонда кунгабоқар парваришлаётган деҳқон 225 миллион даромад олмоқчи

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“Зарафшон туризм стар” фермер хўжалигида бу йил тарвузнинг эртапишар нави парваришланди. Уруғлар февраль ойида иссиқхонада ўстириб олинган. Шу орқали экин ривожи тезлашиб, ҳосил муддатидан аввал пишиб етилди.

Далада пишиқчилик мавсуми бўлгани учун харидорнинг ўзи деҳқонни излаб келаётганига гувоҳ бўлдик.

– Тарвуз ҳосилга кирганидан сўнг тунда суғориш мақсадга мувофиқ, – дейди хўжалик иш юритувчиси Нодиржон Валиев. – Ҳосил етилган вақтда деярли сув қўйилмайди. Йўқса, ундаги қанд миқдори камайиб кетади. Кейин маҳсулотни узоқ вақт сақлашнинг имкони бўлмайди. Агротехник талаблар вақтида бажарилса, бир гектар майдондан 40 тонна тарвуз олиш мумкин. Беш гектар майдондан 200 тонна ҳосил олиш ниятимиз бор.

Фермер хўжалиги аъзолари ғалладан бўшаган ердан мақсадли фойдаланяпти. Арпа ҳосили эртароқ ўриб олингани учун кунгабоқар етиштиришни бошлашибди.

– Кунгабоқар август ойининг иккинчи ярмида пишиб етилади, – дейди Н.Валиев. – Ҳозирда гуллаш мавсуми тугади. Ўсимлик 80 фоиз гуллаб бўлгач, “Бракон” капалаги қўйилади. Бу зараркунанда ҳашаротларга қарши курашишнинг синалган усули. Капалак ўсимликка тушган майда ҳашаротлар билан озиқланади. Ҳосилни сақлаб қолишга ёрдам беради.

Эътиборлиси, хўжалик аъзолари ўтган йили ҳам етти гектар майдонда кунгабоқар етиштириб, 21 тонна ҳосил олишган. Такрорий экиндан эса юз миллион сўм даромад қилинган. Бу йил 15 гектар майдонда кунгабоқар парвариш қилиняпти. Ҳосилдорлиги яхши. Ундан 45 тонна маҳсулот олиш мумкин. Килоси 5000 сўмдан савдога қўйилса, 225 миллион даромад бўлади.

Аҳрор ЙЎЛДОШЕВ.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM