5 қаватгача бўлган биноларга лифт ўрнатилмайди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилнинг 9 июль куни чоп этилган “Маҳалла” газетасининг 24-сонида “Ҳар гал ваъда беришади, аммо ҳеч нарса ўзгармайди...” сарлавҳали мақола чоп этилганди. Унда Жомбой туманидаги Тошкент маҳалласида жойлашган 37- кўп қаватли уйда яшовчи 40 та оилани ичимлик суви ва лифт муаммоси қийнаб келаётгани айтилади. Шунингдек, канализация тармоғи мавжуд эмаслиги аммо тўлов олиниши ва бундан аҳоли норози бўлаётгани баён этилган. Таъкидланишича, худди шундай ҳолат 200 дан ортиқ оила яшайдиган 3-, 5- ва 9-кўп қаватли уйларда ҳам кузатилган.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, сўз юритилаётган хонадонларда минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Уларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 30 километр ичимлик сув тармоғи тортиш давлат дастурига киритилган. Пандемия сабаб кўплаб хайрли ишлар тўхтаб қолгани рост. Аммо бу иш бажарилмайди, дегани эмас. Лойиха хужжатлари тайёрланган бўлиб, молиялаштирилиши  кутилмоқда.

Канализация тармоғи борасида ҳам ушбу фикрларни билдириш мумкин. Сўнгги уч йилда нафақат Тошкент маҳалласи, балки Алишер Навоий, Шодлик, Гулистон, Аҳмаджон Қурбонов маҳаллалари ҳудудида жами 5 километр оқава сув тармоғи тортилди. Натижада, 20 йиллик муаммолар ечимини топди. Айни пайтда биноларни марказий тармоққа улаш ишлари олиб борилмоқда.

Мақолада кўп қаватли уйлар учун лифт зарурлиги айтилади. Бир жиҳатни эътибор қаратиш ўринли. Умумқабул қилинган шаҳарсозлик нормасига кўра, 5 қаватдан ортиқ бўлган бино ва иншоотлар учун лифт механизми ўрнатилиши мумкин. Сўз юритилган кўп қаватли уйлар ушбу меъёрга етмаслиги сабабли лифт ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмас.

Туман ҳокимлиги қурилиш бўлими.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM