Ўзбекистон Афғонистон таркибидами? Бу тасаввурнинг янглиш эканини исботлаган Жомбой фарзанди ҳақида

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилнинг 8 февраль куни Мито шаҳрида Япониядаги чет эллик талабалар ўртасида 29-япон нотиқлик санъати халқаро танлови ўтказилди.

Танлов икки босқичдан иборат бўлиб, аввало, қатнашувчиларнинг нутқи матн ва аудио кўринишда ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди. Шу тариқа 15 нафар иштирокчи кейинги босқич учун саралаб олинди. Буюк Британия, АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия, Бирлашган Араб Амирликлари, Филиппин, Хитой, Россия, Мўғилистон, Таиланд, Ветнам, Малайзия, Индонезия каби давлатлардан келган талабалар орасида ўзбек фарзанди ҳам бор эди. Янада қувонарлиси, у туманимизда улғайиб, камол топган Сардорхўжа Бозорбоевдир.

– Тадбир давомида томошабинлар орасида ўйин тариқасида кичик сўровнома ўтказилди, – дейди С.Бозорбоев. – Тарқатма карточкаларда “Ўзбекистон Афғонистон таркибидаги вилоятми?”, деган савол қўйилганди. Афсуски, 70 фоиз иштирокчи “Ҳа”, деган жавоб вариантини танлади. Кўнглимда ғолиб бўлиш истаги икка карра ошди. Шунда минбарга чиқиб, юртим ҳақида барчага сўзлаб бераман, деб ният қилдим.

Сардорхўжа Бозорбоевнинг нияти рўёбга чиқди. Якуний натижаларга кўра, у 2- ва 3-ўринни эгаллаган Буюк Британиялик ҳамда хитойлик тенгдошларини ортда қолдириб, танлов ғолиби бўлди. Унга сўз берилганида Ватанимиз ҳақидаги саволга тўхталиб, Ўзбекистоннинг мустақил давлат экани, унинг бир неча минг йиллик тарихи, бағрикенг халқи, гўзал урф-одатлари борилигини гапирди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM