Қурувчилар меҳнати эътироф этилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Мамлакатимизда август ойининг иккинчи якшанбаси қурилиш соҳаси ходимлари куни сифатида нишонланади. 2017 йил 7 августда қабул қилинган Президент фармонига кўра, ушбу сана юртимиз тараққиёти, шаҳарсозлик қиёфасини ривожлантириш ишига катта ҳисса қўшиб келаётган фидойи бунёдкорлар иштирокида ўтказиб келиняпти.

Пандемия чекловлари давом этаётган бўлса-да, соҳа ходимлари туманимизда ҳам фидокорона меҳнат қилишаётгани сир эмас. Бинобарин, қурувчиларнинг касб байрами кўтаринки руҳда нишонланди.

Туман ҳокимлигининг ёзги тадбирлар павильонида, карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказилган байрам тадбирида қурувчиларнинг ҳалол меҳнати эътироф этилди.

Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Мажидов, капитал қурилиш ва коммуникациялар комплекси раҳбари Ҳ.Ҳамроев ушбу касбнинг жамиятимиз ҳаётида тутган ўрнига уруғ беришди.

– Шубҳасиз, жамиятимиздаги бошқа касблар қатори қурувчи-бунёдкорлар юртимиз равнақи йўлида фидокорона меҳнат қиляпти, – деди Ф.Мажидов. – Ҳалол меҳнатингиз билан туманимизнинг ҳар томонлама чирой очишига ҳисса қўшаётганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз.

Тадбирда бир гуруҳ соҳа ходимлари туман ҳокими ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM