Вазифа ва функциялар

Туман ҳокимининг

2018 йил «_____» сентябрдаги

______ -Қ сонли қарорига

1-илова

 

Жомбой туман ҳокимлиги бошқарув аппарати тўғрисида
низом

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил
22 декабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2691-сонли қарорига мувофиқ туман ҳокимлиги бошқарув аппаратининг (кейинги ўринларда бошқарув аппарати деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Бошқарув аппарати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва бошқа қонунларга, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят хокимининг қарор ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

3. Бошқарув аппарати ҳокимлик фаолиятини ахборот-таҳлилий, ҳуқуқий, ташкилий-техник ва молиявий-хўжалик жиҳатидан таъминлайди, халқ депутатлари туман Кенгаши мажлисларини унинг регламентига мувофиқ тайёрлайди, халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди, уларни амалга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва ижрони мунтазам равишда текширади.

Бошқарув аппарати халқ депутатлари туман Кенгаши фаолиятига ташкилий, техник ва бошқа хизматлар кўрсатилишини таъминлайди.

4. Бошқарув аппарати ўз фаолиятини ҳокимнинг раҳбарлигида амалга оширади.

5. Бошқарув аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят хокимлиги, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

II. Бошқарув аппаратининг вазифалари ва функциялари

6. Қуйидагилар бошқарув аппаратининг вазифалари ҳисобланади:

ҳокимнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларида, Вазирлар Маҳкамаси хамда вилоят хокимининг қарор ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;

туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларини комплекс таҳлил қилиш, асосий иқтисодий кўрсаткичлар динамикаси, таркибий ва институционал ўзгартиришлар, маҳаллий бюджетлар ижросининг тизимли мониторингини олиб бориш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган энг муҳим устувор вазифаларга мувофиқ туманни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

туманда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизациялаш, иқтисодиётда, энг аввало, саноатда ва қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгартиришларга доир тизимли чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;

туманнинг субвенция олишини қисқартириш, корхоналарнинг молиявий барқарорлигини ошириш, ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини яхшилаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

тадбиркорликни жадал ривожлантиришни таъминлаш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқларини ва кафолатларини таъминлаш юзасидан ҳудудий бошқарув органларининг масъулиятини ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш