Янгиликлар

Ногиронлиги бўлган шахслар тиббий кўрикдан ўтказилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

"Обод қишлоқ" дастури доирасида Катта қишлоқ маҳалласининг Узуновул массивида ногиронлиги бўлган шахслар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. 

– Лойиҳа давомида етти нафар фуқаро яшаш уйида кўрикдан ўтказилди, – дейди туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокори Марҳабо Қаршиева. – Бунга саломатлик маркази, лор, невропатолог, жарроҳ, эндокринолог, окулист, валеолог каби мутахассислар жалб этилди. Беморлардан лаборатор ҳамда ультра товуш таҳлиллари олинди.

Байрамларинг кўп бўлсин, элим!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туманимизда Наврўз шодиёналари Шодлик маҳалласидан бошланди. Бунда ҳам рамзий маъно мужассам. Маҳалланинг тўрт гирдли кенг майдонида қўшни Гулистон, Алишер Навоий, Аҳмаджон Қурбонов, Қорамўйин маҳаллалари жам бўлган.
Бир вақт лапар янграб қолди. Даврага кирган меҳмонга атаб қўшиқ тўқиётган қорамўйинлик онахон йиғилганларнинг олқишини олди. Бу орада Шодлик маҳалласи онахонлари ёш келинларни атрофига йиғиб, келинсаломни бошлаб қолишди. Баҳор шабадасига жўр қадим оҳанглар узоқ-узоқларга таралди.

Наврўз сайилларига марҳамат!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Байрам Жомбой туманининг қуйидаги ҳудуд ва кўчаларида нишонланиши белгиланди:

 Туман ҳокимлиги олдидаги майдон ва ундан Халқ қабулхонасига борадиган кўча;
 “Ёшлик” истироҳат боғи;
 “Шодлик” МФЙ ҳудудида, кўпқаватли уйлар ёнида;
 Агробанк АТБ туман филиали олдидаги очиқ майдон;
 Туман марказий ўйингоҳи;

2015-2019 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM