Янгиликлар

СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИГА САВОЛИНГИЗ БОРМИ?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилнинг 6 апрель куни соат 9:00 да Жомбой енгил саноат касб-ҳунар коллежида вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, IV сектор раҳбари Шодиёр Аҳмедовнинг сайёр қабули ўтказилади. 
Мурожаатларга тезкор ечим топиш мақсадида сайёр қабулда вилоятдаги бошқарма ва идораларнинг раҳбарлари, масъул ходимлари қатнашади.

 

8-умумтаълим мактабига китоблар совға қилинди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар юзасидан "Ҳар бир рахбар ўзи ўқиган мактабига китоб совға қилиш" акцияси дорасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жомбой туман Кенгаши раиси Ф.Суяров ўзи таҳсил олган тумандаги 8-умумтаълим мактабига бориб ўзбек ва жахон адабиёти дурдоналаридан иборат 30 дона китоб совға қилди.

ЖОМБОЙ ТУМАНИ ҲОКИМИГА МУРОЖААТ ҚИЛМОҚЧИМИСИЗ?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилнинг 7 апрель куни соат 20:00 да Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг “Очиқ мулоқот” кўрсатувида Жомбой тумани ҳокими Умиджон Назаров, сектор раҳбарлари ва туман мутасаддилари иштирок этади.
Сиз ўзингизни қийнаётган масалалар бўйича ўша куни соат 20:00 дан бошлаб 233-96-01, 233-96-07, 233-96-08 ва 233-96-09 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Шунингдек, бугундан бошлаб ҳокимнинг +998 93 3393508 телеграм мессенжирига мурожаат қолдириш имкониятингиз бор.   

 

2015-2019 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM