Янгиликлар

170 га яқин оила моддий қўллаб-қувватланди

Юзага келган хавф халқимизни янада жипслаштиргани, меҳр-оқибат туйғусининг мустаҳкамланишига туртки бўлаётгани қувонарлидир. Бир неча кундан бери корхона ва ташкилотлар, саҳоватпеша тадбиркорлар хайрия тадбирлари ўтказаётганига гувоҳ бўляпмиз.

Карантин даврида солиқ қарзи мажбурий ундирувга қаратилмайди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туман давлат солиқ инспекциясига аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан кўплаб саволлар тушмоқда. Энг долзарб бўлган қуйидаги масалаларга тушунтириш бериш жоиз.

Савол: Коронавирус эпидемияси туфайли жорий этилган карантин даврида аҳоли томонидан мол-мулк ва ер солиғини тўлаш қайси муддатларда амалга оширилади?

Сўнгги 27 кунда 283 нафар жомбойлик фуқаро хориждан қайтган

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туман ҳокимлигида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлари, бу борада Жомбойда олиб борилаётган ишлар мавзуига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Туман тиббиёт бирлашмаси, санитария-эпидемиология осойишталиги маркази ҳамда Миллий гвардия қўриқлаш бошқармасининг 2-алоҳида отраяди ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ОАВ ходимлари ва мустақил журналистлар, блогерлар қатнашди.

“Оne non” бренди Афғонистон ва Тожикистон бозорига кириб боради

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев озиқ-овқат ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Оne non” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.

Корхона 2019 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, 30 та иш ўрни билан иш бошлаган. Бугунги кунда ходимлар сони 40 нафарга етди. Ойлик қуввати 80 тонна буғдойни қайта ишлашга етказилди.

Бободеҳқон ўз ташвишида

Бутун дунёда эпидемия ваҳимаси. Аммо ҳаёт давом этмоқда. Қишлоққа бориб, бободеҳқонни суҳбатга тортсангиз ҳануз даласи, экини, элнинг эртанги ризқини етиштириш ҳақида ташвиш чекаётганини англайсиз.
Яқинда ҳамал ойи кирди. Бу вақт қишлоқ хўжалигида ниҳоятда муҳим палла бўлиб, ҳар бир кунидан унумли фойдаланиш зарур. Туман қишлоқ хўжалиги бўлимидан хабар беришларича, жомбойлик соҳибкорлар аллақачон мавсум юмушларини бошлаб юборишган.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM