Янгиликлар
Улардан сабоқ олсак арзийди...
Wed, 25/03/2020 - 18:58Кимлардир вазиятдан фойдаланиб, нархни оширишдай пасткашликка қўл ураётган бир пайтда жомбойлик имконияти чекланган аёллар фидойилик кўрсатмоқда. Гап Садоқат Жабборова, Нигора Бердиназарова, Умида Хидирова, Камола Бозорова ҳамда Вазира Йўлдошева ҳақида бормоқда.
Корхонада 80 минг донадан ортиқ маҳсулот захираси мавжуд
Wed, 25/03/2020 - 13:12Аввал хабар қилганимиздек, туман ҳокими йирик ишлаб чиқариш субъектларига бориб, тадбиркорлар муаммосини жойида ўрганмоқда. Учрашувларда солиқ, божхона қонунчилиги бўйича зарур тавсиялар бериляпти.
Навбатдаги мулоқот “Jomboy Sement” ҳамда “Jomboy shifer” масъулияти чекланган жамиятларида ўтди.
Олтмиш сотихдан ортиқ майдонда 2009 йилдан бери фаолият юритиб келаётган “Jomboy shifer” хусусий корхонаси анъанавий томёпқич материаллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Жомбойда “стоянка” муаммоси барҳам топади
Tue, 24/03/2020 - 18:07“Жомбой деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамиятининг янгидан бунёд этилган савдо майдони ҳамда замонавий супермаркет яқин кунларда фойдаланишга топширилиши кутиляпти. Бу ҳақда туман ҳокимининг соҳага алоқадор мутасаддилар иштирокида ўтказилган учрашувида айтилди.
Тадбиркор муаммосини ўрганиш тўхтаб қолмайди
Tue, 24/03/2020 - 16:49Туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев давлат солиқ инспекцияси ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти мутасаддилари иштирокида йирик ишлаб чиқариш субъектларига борди. Ташриф давомида тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилди. Солиқ, божхона қонунчилиги бўйича зарур тавсиялар берилди.