Янгиликлар

Базм иштирокчилари вазифасидан озод қилинди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бир неча кун аввал туманимиздаги 6-давлат мактабгача таълим ташкилотида одоб-ахлоқ қоидаларига зид равишда тарбиячилар томонидан базм уюштирилгани акс этган лавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалганди. Вилоят мактабгача таълим бошқамаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганилаётгани ҳақида аввал хабар қилгандик.

Яширин цех фош бўлди...

Туман давлат солик инспекция штабида сектор раҳбарларининг 2020 йил 28 февралдаги қўшма фармойишига асосан ташкил этилган ишчи гуруҳ фаолият юритмоқда. Жойларда қонуний рўйхатдан ўтмай иш бошлаган тадбиркорлик субъектларини расмий огоҳлантириш, уларнинг фаолиятини қонунийлаштириш бўйича амалий ишлар давом этмоқда.

Мурожаат нега ўрганилмади?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун вилоят ҳокими раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда йўл қўйилаётган хато-камчиликлар танқид қилинди. Афсуски, бу борада туманимиздаги вазият ҳам қониқарли эмас.

Тадбиркор, фаолиятингиз қонунийми?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш, заҳираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда тизимли ишлар ташкил этилган. Яқинда 4 та сектор раҳбарлари томонидан қўшма фармойиш қабул қилинди. Унга кўра, ишчи гуруҳ тузилиб, жойларда ўрганиш ўтказиляпти.

“Jomboy Golden Fruits” 200 та янги иш ўрни яратмоқчи

Назар маҳалласида жойлашган саноат ҳудудида ун, ўсимлик мойи ва ем маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган лойиҳа амалиётга татбиқ этилмоқда. Уч гектар майдонда ташкил этилаётган “Jomboy Golden Fruits” масъулияти чекланган жамиятида қиймати 6 миллион АҚШ долларлик 4 та ишлаб чиқариш тармоғи ишга туширилади. Жараёнга 4 миллион АҚШ долларлик хорижий инвестиция жалб қилиниши ҳам кўзда тутилган.   

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM