“Обод қишлоқ” дастурига тушган қишлоқлар обод бўлдими?
Tue, 04/02/2020 - 19:102019 йил “Обод қишлоқ” дастури доирасида Эски Жомбой, Бешбола, Каттақишлоқ маҳаллаларида бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.
Қурилиш ва ободонлаштириш учун 24 миллиард 124 миллион 300 минг сўм маблағ сарф этилди. Натижада, 24,7 километр йўл, 6 километр пиёдалар йўлаги таъмирланди.
3 километр ички ирригация тармоқларининг ҳолати яхшиланиб, 3,6 километр дарахтзор, 1,6 километрга яқин гулзор ташкил этилди. Экин майдонларини суғориш муаммо бўлган ҳудудларда 3 та қудуқ реконструкция қилинди. Бундан ташқари, 6 нуқтада янги типдаги чиқинди модуллари барпо этилди.