Янгиликлар

Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўзи ўқиган мактабга китоб совға қилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимова бугун Жомбой туманининг 16-умумтаълим мактабига келди.

Ўзи таҳсил олган мактаб кутубхонаси учун етмишдан ортиқ китобларини совға қилди.

Гавҳар Алимова илк фаолиятини ҳам мазкур мактабда бошлаган. Устози, тарих фани ўқитувчиси Акбар Хўрозовнинг изидан бориб, шу соҳа бўйича таҳсил олган.

Учрашувда А.Хўрозов иштирок этиб, шогирдининг ютуқларидан фахрланишини айтди. Оммавий китоб акциясини эзгу иш сифатида баҳолади.

Туман сектор рахбарларининг навбатдаги сайёр қабули

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жомбой туман Сектор рахбарларининг 2019 йил март-апрел ойларида фуқароларни оммавий сайёр қабул қилиш режа Жадвалига асосан навбатдаги сайёр қабул 2019 йилнинг 30 март куни соат 14:00 дан бошлаб 43-умумтаълим мактаби биносида бўлиб ўтади. Ҳурматли туманимиз фуқаролари ўзларингизни қийнаб келаётган  саволларингиз ва ҳал бўлмаётган муаммоларингиз бўлса саёр қабулда иштирок этишингиз мумкин. 

Ногиронлиги бўлган шахслар тиббий кўрикдан ўтказилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

"Обод қишлоқ" дастури доирасида Катта қишлоқ маҳалласининг Узуновул массивида ногиронлиги бўлган шахслар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. 

– Лойиҳа давомида етти нафар фуқаро яшаш уйида кўрикдан ўтказилди, – дейди туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокори Марҳабо Қаршиева. – Бунга саломатлик маркази, лор, невропатолог, жарроҳ, эндокринолог, окулист, валеолог каби мутахассислар жалб этилди. Беморлардан лаборатор ҳамда ультра товуш таҳлиллари олинди.

2015-2019 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM