Янгиликлар

Таниқли санъаткорлар ёшлар даврасида

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ёшлар кунига бағишланган галаконцерт узоқ вақт туман ёшлари хотирасида қолиши шубҳасиз.

Юқори савияда ташкил этилган тадбирда хушовоз хонандалар Дилшод Раҳмонов ҳамда Зоҳиршоҳ Жўраев, шунингдек таниқли сўз усталари қатнашди.

Тадбир давомида ўқиш ва ижодда юксак ютуқларга эришган ёшлардан бир гуруҳи туман ҳокимлиги томонидан тақдирланди. Битирувчиларга олтин ва кумуш медаллари тантанали суръатда топширилди.

Қуйида галаконсертдан айрим лавҳалар эътиборингизга ҳавола этилмоқда.

 

"Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб қувватлаш ва бандлигини таъминлаш ҳафтилиги" тадбирлари бўлиб ўтмоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

2019 йил 19 июн санасида Туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жомбой туман Кенгаши, Туман иқтисодий суди, Туман Адлия бўлими, Давлат солиқ инспекцияси, Интерактив хизматлар агентлиги билан ҳамкорликда ёш тадбиркорлар билан "Ёшлар ойлиги", 17-23 июн "Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб қувватлаш ва бандлигини таъминлаш "ҳафтилиги доирасида давра суҳбати ўтказилди.Соҳа эгалари қонунчиликдаги янгиликлар, тадбиркорликни юритиш, суғурта, интерактив хизматлар, солиқ қонунчилиги доирасида тушунтиришлар бериб ўтди, ёш тадбиркорларга жонли мулоқот манзур бўлди.

“Ёш китобхон” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ З138-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, болалар ва ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавий савиясини юксалтириш, маънавиятнинг мано-моҳияти, миллий маънавиятимизнинг кадимий илдизлари, ноёб ва бетакрор намуналари ўрганиш, авваламбор, ёшлар ўртасида Ватанга муҳаббат ва садоқат, китоб мутолаасининг хаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини ҳар томонлама очиб бериш мақсад

“Ёшлар куни” тадбири бўлиб ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

20 май санаси Жомбой туманида ўзига хос “Ёшлар куни” бўлди десак ҳеч ҳам муболаға бўлмайди. Даставвал Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги “Камалак” болалар ташкилотининг анъанавий XVIII анжумани ўтказилди. Анжуманда тумандаги ҳар бир умумтаълим мактабидаги энг фаол иқтидорли, фаол Сардорлар туман Кенгашининг фахрий ёрлиқлари ва ёзги таътилда фойдаланишлари учун ўқув қуроллари берилди.

2015-2019 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM