Search

“Иқтисодий эркинлик индекси – 2021” ҳисоботи юзасидан коллегиал семинар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида”ги 2020 йил 2 июндаги ПФ-6003-сон Фармони ва Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги “Бизнес юритиш” ва бошқа халқаро рейтинглар билан ишлаш бошқармаси томонидан “Иқтисодий эркинлик” индекси юзасидан эришилган натижалари, шунингдек, давлат бошқаруви органлари илмий салоҳиятини соҳани оптималлаштириш жараёнларига жалб этиш амалиёти ва истиқболли моделининг тавсифи мавзусида видеоконференцалоқа орқали семинар бўлиб ўтди.

Мазкур семинарда Индекснинг 2021 йилги ҳисоботи таҳлилидан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир индикатор кесимида кўрсаткичларнинг ўсиш ёки пасайиш сабаблари ва 2021 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурида белгиланган топшириқлар ижроси таҳлил қилинди ҳамда кейинги режалар белгилаб олинди.

Ушбу жадвалда МДҲ давлатларининг 2020 ва 2021 йил ҳисоботлари бўйича рейтингдаги фарқ кўрсаткичлари тасвирланган.

Ушбу жадвалда индекс йиллик ҳисоботини нашр этишда таҳлил қилинадиган маълумотлар базаси бўйича тегишли давр оралиғи вақти кўрсатилган.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий рейтинг ва индекслар бўйича Республика кенгаши ишчи органлари ҳамда масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда Иқтисодий эркинлик индекси бўйича келгусидаги режа ва ҳарақатларни амалга ошириш ишлари давом этмоқда.

“Иқтисодий эркинлик” индекси тақдимоти билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Ахборот хизмати