Жомбойлик тадбиркорлар синовли кунларда эл ташвиши билан камарбаста бўлишяпти.
“Саховат ва кўмак” жамғармаси атрофида бирлашган хайрия тадбирлари Деҳқонобод, Қўрғонсоломон, Саричашма, Аҳмаджон Қурбонов, Ҳолвойи маҳалласида яшовчи эҳтиёжманд оилалар хонадонига кириб борди. Зарур озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси кўмакка муҳтож оилаларга етказиб берилди. Уларни иш билан таъминлаш, томорқадан унумли фойдаланиши учун кўмаклашиш чоралари ҳам кўриляпти.
– Айниқса, биринчи ва иккинчи сектор ҳудудида ишлар жадал давом этяпти, – дейди маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи И.Асроров. – “Аюбжон Қодиров газ сервис”, “Нафосат ФБР”, “Журият деҳқон бозори”, “Кўҳинур”, “Стандарт Самарканд бизнес”, “Жомбой махсус таъмир курилиш”, “Зарафшон парранда” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан Наймантепа, Саричашма, Тўққизбой маҳаллаларида етмишга яқин кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди.