Мажбурий ижро бюроси ходимлари хотира ва қадрлаш куни арафасида тизимда узоқ йиллар меҳнат қилиб, айни пайтда кексалик гаштини сураётган фахрийлар ҳолидан хабар олмоқда.
Ана шундай эҳтиромдаги устоз-ходимлардан бири туманимизнинг Журият маҳалласида истиқомат қилади. Мамаюсуф Хидиров 1986 йилдан 2018 йилгача шу соҳада меҳнат қилган. Ўттиз икки йиллик самарали фаолияти давомида ўнлаб шогирдлар тарбиялаган. Соҳани тубдан ислоҳ бўлишида фидойилик кўрсатган ходим ҳисобланади.
Кексаларни эъзозлаш уларга ҳурмат кўрсатиш халқимизнинг азалий қадриятларидан ҳисобланади. Қолаверса, фахрийларнинг ўгитлари бугунги кунларда биз учун жуда қимматли. Мамаюсуф ака ҳам ундай устозлардан биридир.
Дўстбек СУЛАЙМОНОВ,
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси катта инспектори.