Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида туманимизда тизимли ишлар ташкил этилмоқда. Хусусан, жисмоний тарбия ва спорт бўлими ташаббуси билан соҳада фаолият бошламоқчи бўлган тадбиркорлар қўллаб-қувватланяпти. Бунинг ижобий натижаси ўлароқ, тумандаги илк профессионал фитнес-клубига асос солинди.
– Марказимизда 50 турдаги спорт анжомлари мавжуд бўлиб, бир кунда 85 нафар ёшларга хизмат кўрсатамиз, – дейди клуб раҳбари Жонибек Отабеков. – Эркаклар ва хотин-қизлар учун алоҳида машғулот жадвали юритилади. Машқлар халқаро норма ва станданртларга асосланиши билан аҳамиятли.
Маълумот ўрнида, спорт муассасаси тадбиркорнинг 2 миллиард сўмлик ўз маблағлари ҳисобидан ташкил этилган.