Хоразм вилояти Боғот туманида бадиий гимнастика бўйича республика мусобақаси ўтказилди. Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб ташкил этилган тадбирда туманимиз ёшлари ҳам фаол қатнашди.
– Нуфузли тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан келган 100 нафарга яқин спортчи қизлар ғолиблик учун беллашишди, – дейди жамоа мураббийси Маҳлиё Давронова. – Умумҳисобда 4 та биринчи, ва иккита 2-, 3-ўринларни эгалладик. Айниқса, Жасмина Мурадимова, Шаҳина Орифжонова, Чарос Сувонова ҳамда Баҳора Абдусатторованинг чиқиши ҳакамлар томонидан юқори баҳоланди.