Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан эълон қилинган “Йилнинг энг фаол журналисти” республика танлови ғолиблари эълон қилинди. Қувонарлиси, улар орасида жомбой фарзандлари – Илёс Сафаров ҳамда Манзура Шамсиева ҳам бор.
Маълумот ўрнида, Kun.uz интернет сайти мухбири И.Сафаров Жомбой туман кенгаши депутати ҳисобланади. У халқ билан мулоқот, одамларнинг орзу интилишлари, эзгу орзу-истакларини рўёбга чиқариш, бу йўлда ғов бўлиб турган турли нуқсонларга муросасиз, фаол фуқаролик позицияси акс этган материаллари учун тақдирланган.
“Гулистон” журнали бўлим муҳаррири Манзура Шамсиева эса Ўзбекистонда маданият ва санъатни ривожлантиришга берилаётган эътибор ва унинг жойлардаги ижросига қаратилган таҳлилий материаллари учун ғолибликка муносиб кўрилган.
Уларнинг келгуси фаолиятида омад ва зафарлар тилаймиз.