Туманимиздаги маҳаллалар хатловдан ўтказилиб, ичимлик суви муаммо бўлган энг чекка ҳудудларда артезиан қудуқлари қазиш белгиланди.
Вилоят молия бошқармасининг хабар беришича, бунинг учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 262 миллион сўм маблағ ажратилган.
Шундан ҳудуд сифатида Сарқипчоқ маҳалласининг Сўхмон ҳамда Ғазира маҳалласининг Юқори Ғазира қишлоғи танланган. Ушбу тадбирларни молиялаштириш натижасида 106 хонадондаги даромади кам оилаларнинг 17 гектар томорқа майдонларидан унумли фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, иссиқхона қуриш, бир сўз билан айтганда оилавий тадбиркорлик учун шароит яратилади.